АҚШдаги намойишларда карантин қоидаларига амал қилинди – Майкл Пенс

Олам

image

АҚШ расмийлари мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари туфайли коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари ҳали сезиларли даражада кўпайганини қайд этмаган. Бунга сабаб намойишчилар ниқоб тақиб, ижтимоий масофани сақлаган. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс "Fox Business"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Ҳозирча биринчи норозилик намойишлари бошланганидан икки ҳафта ўтгач, биз янги ҳолатларни кескин кўпайганини кўрмадик", дейди Пенс.

Унинг таъкидлашича, америкалик мутахассислар ушбу норозиликларнинг фуқаролар соғлиғига таъсирини диққат билан кузатмоқдалар.

"Аксарият намойишчилар ҳимоя ниқобларини кийиб, ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилишган", дейди вице-президент.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб турди. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган бўлса ҳам ҳуқуқ-тартибот идораси ходими бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Суд-тиббий экспертизаси Жорж Флойд бошқа ёндош касалликлардан эмас, айнан бўйин ва елканинг қаттиқ босилишидан нафас ололмай ўлганини таъкидлади.

Америка шаҳарларида бошланган талотўпда 11 киши ҳалок бўлгани айтилди. АҚШда бошланган норозиликлар ФранцияГрецияЖанубий Африка, қисман Буюк Британия ва Германияга ҳам таъсир қилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жорж Флойд Майкл Пенс намойишлар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг