Ирқчиликка қарши намойишлар Жанубий Африкага қадар етиб борди
Олам
−
10 Июнь 2020
5050Афроамерикалик Жорж Флойд вафотидан кейин бошланган катта норозиликлар тўлқини Жанубий Африкага қадар етиб борди.
Бир неча минг намойишчи Йоханнесбург, Претория ва Кейптаун кўчаларида қора танлиларни ҳимоя қилиш шиори остида юриш қилишди. Бу ҳақда ENCA телеканали хабар бермоқда.
Флойд билан боғлиқ вазиятда Америка полициясининг ҳаракатларини қоралашдан ташқари, намойишчилар коронавирус карантини пайтида Жанубий Африка полициясининг қаттиқ чораларига қарши норозилик билдиришди.
"Хавфсизлик кучлари Жанубий Африкада, асосан, камбағал ҳудудларда жойлаштирилди. Бой ҳудудлар полиция зўравонлигидан ҳимоя қилинди", деди Жанубий Африканинг Ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлар институти ходими Тито Масиангоако.
Намойишчиларнинг таъкидлашича, карантин даврида полициянинг ҳаракатлари натижасида камида 10 нафар маҳаллий аҳоли, асосан, қора танлилар ўлдирилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15