АҚШ Украинага Россиягача етадиган ракеталар бергани айтилмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

HIMARS ялпи реактив ракета тизими (ЯРРТ) учун мўлжалланган 200 кмгача учадиган ракеталарнинг бир қисми аллақачон Украина ҳудудига етказилган, Россия кучлари уларни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Бугун, 31 август куни тан олинмаган ДХР раҳбари Денис Пушилин шундай иддао билан чиқди.

“Биздаги баъзи маълумотларга кўра, бу ракеталарнинг бир қисми аллақачон Украина ҳудудига етказилган. Шунингдек, иттифоқчи кучлар ушбу қуролни йўқ қилишга уринишмоқда”, дейди у.

Украина томони 300 кмга учадиган ракеталар олгани ҳақидаги маълумотга ҳозирча муносабат билдирмаган.

Аввалроқ АҚШ маъмурияти ғилдиракли шассисга ўрнатилган Киевга берилаётган HIMARS енгил вазнли ялпи реактив ракета тизимлари учун ракета масофаси 80 км дан ошмаслиги ҳақида хабар берган эди.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, Украина Қўшма Штатларга Россиядаги нишонларга қарши Америка ЯРРТларини ишлатмасликка кафолат берган. Кейинроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, Киевнинг Россиядаги нишонларга қарши АҚШ қуролидан фойдаланмаслик ҳақидаги кафолатлари бефойда ва унга ишониб бўлмайди.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг