АҚШ қўшинлари Афғонистонда қоладими ёки ўз вақтида кетадими? Байден ойдинлик киритди

Олам 11340
image

Аввалроқ “Толибон” Афғонистондаги АҚШ аскарларига ҳужум қилмасликка ваъда бериб, америкаликлар келишувга кўра, белгиланган муддатда мамлакатни бутунлай тарк этиши кераклигини эслатганди.

АҚШ Президенти Жо Байден ABC телеканалига берган интервьюсида минтақани тўлиқ тарк этиш масаласига тўхталиб, Америка ҳарбийлари мамлакат фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинмагунча Афғонистонда қолишини айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, расмийлар қўшинларни тасдиқланган муддат ичида – 31 августгача олиб чиқишга ҳаракат қилади. Аммо агар шу вақтгача америкаликларнинг барчасини Афғонистондан олиб чиқишнинг иложи бўлмаса, унда ҳарбийларнинг қолиш муддати узайтирилади.

Байден, шунингдек, ҳозирда мамлакатда 10-15 минггача АҚШ фуқаролари борлигини айтиб, аниқлик киритган. Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати мамлакатни тарк этмоқчи бўлган 50-65 минг афғонни ҳам эвакуация қилмоқчи. Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, агар кунига 5-7 минг киши эвакуация қилинса, ой охиригача барча ишни якунлаш мумкин.

Элатиб ўтамиз, “Толибон” жорий йилнинг 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олганини ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашув тугаганини хабар қилди. Бугун, 19 август куни эса ҳаракат мамлакатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистонни Ислом Амирлиги, деб эълон қилди.

2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 403
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×