Агуэро Мессининг 10-рақамини олишни рад этди!

Спорт 2247
image

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро “Барса”да 10-рақам остида ўйнашни хоҳламаган. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур “Marca” нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, аргентиналик футболчи 19-рақамни олишга қарор қилган. 

Маълумот учун, бунгача “Барса”да 10-рақамда ҳужумчи Лионель Месси тўп сурар эди. Аммо, 6 карра “Олтин тўп” соҳиби ёзги трансферлар ойнасида эркин агент сифатида ПСЖга ўтди. Агуэро эса Каталония клубига эркин агент сифатида июль ойида “Манчестер Сити”дан келиб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барса” раҳбарлари Агуэродан ташқари Коутиньога ҳам 13 йил давомида Мессига тегишли бўлган 10-рақамни олишни таклиф қилишган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 2.9
t
×