АҚШ Конгрессига Россия билан “дизель битими”ни блокловчи қонун лойиҳаси киритилди

World

−

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига “Россия нефти бўйича коррупциявий битимларни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди. У АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия дизель ёнилғисини харид қилиш ва импорт қилиш бўйича битимини блоклашга қаратилган. Бу ҳақда Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси демократларининг сайтида хабар берилди.

Қонун лойиҳаси ҳаммуаллифлари орасида 16 нафар демократ ва бир нафар республикачи бор. Ҳужжатда АҚШ Молия вазирлиги томонидан берилган, Россия ёнилғиси билан битим тузишга рухсат берувчи бош лицензияларни бекор қилиш ва келажакда янги лицензиялар беришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Ҳужжат, шунингдек, Оқ уйни Россия энергетика секторига қарши санкциялар жорий этишга мажбур қилади.

“Қўшма Штатлар Кремлга босимни кучайтириши керак бўлган бир пайтда, Дональд Трамп Украинани қўллаб-қувватлаш ўрнига Путин билан тил бириктириб, шахсий манфаатлари йўлида битимлар тузмоқда. Бу АҚШ ҳимоя қиладиган барча тамойилларга зиддир. Конгресс ҳаракат қилиши керак”, дейди қонун лойиҳасини тақдим этган Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитасининг демократлардан бўлган тўнғич аъзоси Грегори Микс.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганди ва шундан сўнг Россия Америка ва жаҳон бозорига дизель ёнилғиси етказиб берадиган “дизель битими”ни эълон қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends