Шомуродовнинг голи жамоасига ғалаба келтирди
Sport
−
09:32 1658 1 minute
Кеча, 18 октябрь куни Туркия чемпионатининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси “Газиантеп” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчи Элдор Шомуродов гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Шомуродов учрашувнинг 9-дақиқасида ҳисобни очди. “Истанбул Башакшеҳир”нинг узоқ давом этган ҳужумидан сўнг ўзбекистонлик футболчи жарима майдончасида тўпни қабул қилиб олиб, уни дарвозага йўллади.
Учрашувнинг 66-дақиқада Сердар Дурсун ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада эса Шомуродов Юсуф Гюнешга голли узатма берди. Ушбу гол “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди.
Шомуродов учрашувни тўлиқ ўтказиб, жамоасининг ҳар икки голида ҳам бевосита иштирок этди. “Истанбул Башакшеҳир”нинг яна бир ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаев эса захирада қолди ва майдонга тушмади.
Маълумот учун, якунига етган саккизинчи тур учрашувларидан сўнг Туркия Суперлигасида “Галатасарой” 19 очко тўплаган ҳолда жадвал пешқадами бўлиб турибди. “Истанбул Башакшеҳир” эса 11 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
Live
All