Ўзбекистон NASA билан ҳамкорликни кенгайтириши мумкин
Local
−
12:36 570 1 minute
Ўзбекистон Артемида битимларини имзолаган дунёдаги 77-давлат бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
.jpg)
“Икки томонлама музокаралардан сўнг АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан Ой, Марс, кометалар ва астероидлардан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ҳамда уларни тадқиқ этиш бўйича ҳамкорлик тамойилларини белгиловчи Артемида битимларини имзоладик”, дейди Саидов.
Унинг билдиришича, мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг NASA ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда космик технологиялар трансфери учун янги имкониятлар яратади.
.jpg)
Ўзбекистон Артемида битимларини имзолаган 77-давлат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All