310 та аҳоли пункти Россия назоратига ўтди – Путин
World
−
18:58 1101 2 minutes
Жорий йил бошидан буён Россия қўшинлари назорати остига қарийб 6,5 минг квадрат километр ҳудуд ва 310 та аҳоли пункти ўтди. Бу ҳақда кеча, 16 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Бирлашган қўшинлар гуруҳининг ёрдамчи қўмондонлик пунктига ташрифи чоғида маълум қилди.
“Умуман олганда, жорий йил бошидан бери 6,5 минг квадрат километрга яқин ҳудуд ва 310 та аҳоли пункти озод қилинди”, дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Украина назорати остида ДХР ҳудудининг 10 фоиздан сал кўпроғи ва Запорожье вилоятининг 16,5 фоизи қолмоқда. Президентнинг айтишича, ЛХР тўлиқ Россия назорати остида.
Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россия қўшинларининг ҳақиқий соф олдинга силжиши бор-йщғи 144,51 кв. км ни ташкил этган. Бу Путин томонидан айтилган майдондан тахминан 45 баравар кам. Шу билан бирга, айрим ойларда Россия армияси эгаллаб олганидан кўра кўпроқ ҳудудни бой берган.
ISW ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Россия 318,54 кв. км, февраль ойида – 122,73 кв. км, март ойида эса – 23,04 кв. км ҳудудни эгаллаб олган. Апрель ойида Россия армияси 116,01 кв. км, май ойида эса яна 281,1 кв. км ҳудудни бой берган. Июнь ойида Россия қўшинлари 30,02 кв. км, июль ойида – 37,85 кв. км, август ойида эса – 90,25 кв. км ҳудудни қўлга киритган. Сентябрь ойида вазият яна ўзгарган: Россия 80,81 кв. км ҳудудни бой берган. Шу тариқа, тўққиз ой якунларига кўра, Россия армияси томонидан эгалланган ҳудудларнинг соф ўсиши 144,51 кв. км ни ташкил этган.
ISW Путиннинг Россия олдинга силжиши кўлами ҳақидаги баёнотлари фронтдаги реал вазиятга мос келмаслигини ва “галлюцинацияни эслатишини” ёзганди. Институтнинг қайд этишича, Кремль армия муваффақиятлари ҳақида ошириб кўрсатилган тасаввурни шакллантириш ва жанг майдонида содир бўлаётган воқеаларнинг Москва учун манфаатли манзарасини яратиш орқали когнитив уруш олиб бориш бўйича давом этаётган ҳаракатларини фаоллаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина дронлари ҳужуми хавфи сабаб Москванинг тўртта йирик аэропорти 16 октябрдан 17 октябрга ўтар кечаси тун давомида фаолиятини тўхтатгани, Внуково, Домодедово, Жуковский ва Шереметьево аэропортларида чекловлар етти соатгача давом этгани ва 160 дан ортиқ рейс бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All