Бозоровнинг ёнини олган Пикулицкага Ўзбекистонда расмий ишлашга рухсат берилмайди

Жамият 10572
image
-

“Al Jazeera” телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевсканинг аккредитацияси узайтирилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилди.

“Al Jazeera” телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевска томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилгани сабабли Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.

Агниешка Пикулицкадан қолган хотиралар

Польшалик халқаро мустақил журналист Агниешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация беришни рад этгани ва ўтган йил аккредитация олганидан сўнг вазирликдан бириктирилган ходим унга шилқимлик қилиб, ўпишга уринганини айтиб чиққанди.

Шундан сўнг, бу ҳолат шов-шувга сабаб бўлди. Вазият юзасидан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева муносабат билдирди ва айбдор жазоланишини таъкидлади.

Бу орада Пикулицка ТИВга чақиртирилди. Аммо ташкилотдагилар журналист айтаётган ходимни танимаслигини, шунинг учун уни жавобгарликка тортиш имконсизлигини айтгани ҳақида хабар берилди.

Орадан кўп ўтмай, ТИВнинг расмий баёноти эълон қилинди. Унда вазирлик журналист аёлдан узр сўраб, аввал топилмаган “шилқим” ходим ишдан бўшатилганини билдирди.

Бўладиган иш бўлиб ўтганидан кейин Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳолат юзасидан баёнот берди ва аккредитация масаласи ижобий ҳал қилинишига умид билдирди.

Кейинчалинҳк журналист Ўзбекистонда ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётган блогер Миразиз Бозоровга оид баёнотлар билан чиққанди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги “ниқобланган ҳолдаги шахсий адовати ёки ҳиссиётини баён этаётган мазкур журналист, маълумотларни гўёки Ўзбекистонда рўй бераётган “салбий ахборот” сифатида бир қатор хорижий интернет-нашрларига тарқатган”ини қайд этиб, уни асоссиз маълумот тарқатишдан тийилишга чақирди.

Пикулицка эса буни “журналист сифатида обрўсизлантиришга уриниш” дея баҳолаб, вазирликдан оммавий кечирим сўрашни талаб қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 367
Рейтинг: 3
t
×