“Шилқим” ходим ишдан бўшатилди. Ўзбекистон ТИВ журналистдан узр сўради
Жамият
−
02 Февраль 2021
29120Аввалроқ Польшалик халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация беришни рад этгани ва ўтган йил аккредитация олганидан сўнг Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган “Рустам” исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганини билдирган эди. ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.
Унга кўра, бугун 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Вазирлик Матбуот котиби А.Хожиметов ва илгари ТИВ ҳузурида “Al-Jazeera” телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулицка-Вилчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўраган.
Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилган.
Агнешка Пикулицка-Вилчевсканинг журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 2021 йил 3 февраль куни якунланади.
LiveБарчаси