3 яшар қизалоқ дунёдаги энг ёш ёзувчи сифатида Гиннесга кирди

Бу қизиқ

image

Бирлашган Араб Амирлигидан бўлган Ал-Маҳа Рашид Ал-Маири энг ёш ёзувчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “UAE times now” нашри хабар берди.

Уч ёшли истеъдодли қизалоқ ўз тенгдошлари учун “Гул” ва “Асалари” номли иккита ҳикоя ёзиб, нашр эттирган. Ҳали боғчага борадиган рекордчи тахминан бир суткада икки китобининг мингдан ортиқ нусхасини сотди.

У ҳар иккала китобидан жой олган  ҳикояларида экологияни асраш аҳамиятини ўқувчиларига етказишга ҳаракат қилган. Онасининг сўзларига кўра, бу билан Ал-Маҳа ўз тенгдошларига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қанчалик муҳимлигини айтмоқчи.

“Ўтган йилнинг ноябрь ойида Дубайда бўлиб ўтган COP28 конференциясида қатнашганимизда, мен Ал-Маҳада атроф-муҳит мавзусида ҳикоялар яратиш ғоялари борлигини ҳис қилдим. Конференциядан сўнг, биз атроф-муҳитни асраб-авайлашнинг аҳамияти ва бу борада болаларни ёшлигиданоқ тарбиялаш зарурлигини тушундик. Ал-Маҳа ўқиш кўникмаларини яхши ривожлантирди. Унинг истеъдоди ва ўзига бўлган ишончи бизни Гиннеснинг рекордлар китобига киришга ундади”, дейди қизалоқнинг онаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Forbes” дунёнинг энг ёш миллиардерлари рейтингини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

китоб Гиннес ёзувчи қизалоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made