Ёзувчи Юсуф Рўзиев 63 ёшида вафот этди
−
14:05 1130 1 minute
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Юсуф Рўзиев (Юсуф Рўзи Бойкандий) 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Юсуф Рўзиев 1963 йил 24 апрелда Бухоро вилояти Қоракўл туманининг Сайёд қишлоғида туғилган. У 1980 йилда тумандаги 5 мактабни олтин медаль билан тамомлаган, 1993 йилда Бухоро давлат университетини битирган. 2007 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган.
Адибнинг “Раҳмат сенга, Ҳумо”, “Тунги шабада операцияси”, “Бухоронинг олд полвони” тарихий романи ҳамда “Кўҳна Пойкент қиссаси” тарихий-илмий асари нашр этилган.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этганди.
Live
All