3 та вилоятда ҳожатхона қуриш учун тарихий ёдгорликлар қисман бузилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Прокуратура органлари томонидан ҳудудларда ўтказилган текширишларда археология ёдгорликларида йўқотилишлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳудудларда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:

  • Қашқадарёда “Кофиртепа-2” (VII – ХIII асрга оид) ёдгорлигининг 2,4 м3, “Бештерактепа”нинг (IХ – ХII) 6 м3 ҳамда “Хонтепа”нинг (ХI – ХIII) 189 м3 қисми уй-жой;
  • Жиззахда “Томошотепа-2” (IV – V) ёдгорлигининг 14 м3 қисми ҳожатхона ҳамда “Қоратепа”нинг (V – VI) 30 м3 қисми иссиқхона; 
  • Сирдарёда “Ҳашартепа” (IХ – ХII) ёдгорлигининг 6,4 м3 қисми ҳожатхона ва хаммом;
  • Навоийда “Ғазғонтепа” ёдгорлигининг 16 м3 қисми мобил компания антеннаси, “Нонвойлартепа-2”нинг 5,3 м3, “Калтепа”нинг (V – VIII) 23 м3 ҳамда “Ясилтепа”нинг (III-ХI) 20 м3 қисми хўжалик иншоотлари;
  • Тошкент вилоятида “Номсизтепа-1” ёдгорлигининг 15 м3 қисми ҳожатхона, “Номсизтепа-2”нинг 1,92 м3 қисми иссиқхона қуриш учун қисман бузилган.

Билдирилишича, юқоридаги жами 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани, Тошкент шаҳрида эса XVI асрга оид архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тарихий ёдгорлик Томошотепа-2 Ҳашартепа Номсизтепа-1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг