Тошкентдаги тарихий мадрасада ҳожатхона қурилгани аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги XVI асрга оид архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирда Тошкент шаҳридаги “У.М.” жамоат фонди мансабдор шахслари томонидан Чилонзор туманидаги XVI асрга оид Абдулқосим Эшон мадрасаси архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши ва коммуникация тармоқлари ўтказилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилгани аниқланган.
 
Шунингдек, Наманган шаҳридаги XIX асрга оид “Сирли масжид” архитектура ёдгорлигининг қадимий ганчкор услубдаги кириш дарвозаси ва минораси МЧЖ раҳбари О.А. ва бошқалар томонидан тўлиқ бузиб ташланиб, ёдгорликка 554,4 млн сўм зарар етказилган.

Бундан ташқари, Андижон шаҳридаги ХХ асрга оид Юнусҳожи масжиди архитектура ёдгорлигининг 113,7 метр куб қисми фуқаро М.К. томонидан бузиб юборилиб, ёдгорликка 801,5 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

“Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани аниқланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Наманган Андижон Абдулқосим Эшон мадрасаси Сирли масжид Юнусхожи масжиди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг