АҚШ ва Исроил Эроннинг тарихий ёдгорликларига жиддий зарар етказди

Олам

image
Эронда йирик сулоланинг маркази бўлган бино жиддий зарар кўрди (фоторепортаж) north_east

Эронда йирик сулоланинг маркази бўлган бино жиддий зарар кўрди (фоторепортаж)

АҚШ ва Исроил Эрон билан бўлган низо давомида Ислом Республикасининг тарихий ёдгорликларига 57,7 миллион доллар миқдорида зарар етказган. Бу ҳақда мамлакат Туризм вазири Ризо Солиҳий-Амирий маълум қилди.

“Умумий ҳисобда мамлакатнинг 20 та вилоятидаги ёдгорликлар шикастланди. Зарар тахминан 7,5 триллион Эрон тумани (57,7 миллион доллар) деб баҳоланмоқда”, дейди Солиҳий-Амирий. 

Унинг қайд этишича, жами 140 та объектга зарар етган бўлиб, улардан 63 таси Теҳронда, 23 таси Исфаҳонда ва 12 таси Курдистонда жойлашган.

Маълумот учун, бугун, 11 апрель куни Эрон ва АҚШ Покистон пойтахти Исломободда музокаралар ўтказмоқда. Эрон делегациясига парламент раиси Муҳаммад-Боғир Ғолибаф бошчилик қилмоқда. Шунингдек, делегация таркибидан Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи, Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Али Акбар Аҳмадиён ва мамлакат Марказий банки раҳбари Абдулносир Ҳимматий жой олган. Таркибида Президент Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Америка етакчисининг куёви Жаред Кушнер бўлган АҚШ делегациясига эса вице-президент Жей Ди Вэнс раҳбарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилган эди. Кейинчалик Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши Қўшма Штатлар Эроннинг ўнта банддан иборат таклифига рози бўлганини ва Теҳрон тез орада Исломободда АҚШ билан музокараларни бошлашини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил тарихий ёдгорлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг