2020 йил энг кўп қайси соҳада кадрлар алмашгани маълум бўлди

Жамият 8641
image

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 2020 йил Ўзбекистонда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларида амалга оширилган тайинловлар ва уларнинг қайси соҳада кўпроқ кузатилгани борасида инфографикасини тақдим этди

Қайд этилишича, Ўзбекистонда энг кўп кадрлар алмашинуви Ҳукумат таркибида кузатилиб, жорий йилда 14 та тайинлов амалга оширилган. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти администрациясида бешта, элчилар орасида бешта, маҳаллий бошқарув органларида тўртта, Парламентда иккита ва суд тизимида битта тайинлов амалга оширилган.

Жорий йилда юқори лавозимга тайинланган аёллар сони уч нафарни ташкил этган. Хусусан, Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига лойиқ кўрилган. Бундан ташқари, Шаҳло Турдиқулова Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, Умида Тухташева эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×