Истиқболли раҳбарлар ТОП-40 рўйхати эълон қилинди. Уларнинг бор-йўғи 4 нафари аёллар

Жамият

image

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакат 40 ёшгача бўлган истиқболли  раҳбарлар ТОП: 40 рўйхатини эълон қилди. Қайд этилишича, ушбу рйхат Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда тузилган бўлиб, унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Қизиғи шундаки, “Юксалиш”нинг нуқтайи назарига кўра, мамлакатда 40 ёшгача бўлган истиқболли раҳбарлар орасида аёллар бор-йўғи 4 нафарни ёки 10 фоизни ташкил этади. Рўйхатда ўрин олган 36 киши эса эркаклар. 

Рўйхатга Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова, Тошкент халқаро арбитраж маркази директори Диана Байзакова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова киритилган. 

2019 йилда тузилган 40 ёшгача бўлган истиқболли  раҳбарлар ТОП: 35 рўйхатига эса бор-йўғи 3 нафар аёл киритилган эди. Уларнинг бир нафари – Гаяне Умерова жорий йилдаги рўйхатга ҳам қўшилган. Шундай қилиб ўтган йилги рўйхатда Умеровадан ташқари икки аёлнинг номи келтирилганди. Булар: 

•    Гулноза Исмоилова – Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректори;

•    Саида Мирзиёева – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси ўринбосари.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, "Юксалиш" томонидан бир неча ой аввал тузилган раҳбар аёллар ТОП-35 рўйхатида ҳам 40 ёшгача бўлган раҳбар аёллар 6 нафарлиги ўз аксини топган. Улар орасида кейинги рўйхатларда такрорланган номлар (Саида Мирзиёева, Дилноза Каттахонова, Гаяне Умерова, Диана Байзакова) бор. 

Ўтган йилларда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасида ҳақиқатан ҳам айтишга арзигулик саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Аммо буларнинг кўплари муаммолар ва аёлларга нисбатан ҳақиқий муносабат фонида қолиб кетаётгандек. Сенат раиси аёл бўлган, айрим ҳокимлар ҳам аёллар орасидан танлангани мамлакатдаги умумий вазиятни ўзида акс эттира олмайди. Истиқболли раҳбарлар қаторида бор-йўғи 10 фоиз аёллар истиқболига ишонч билдирилиши асл вазиятдан сўз очаётгандир, балки. 

Қайд этилишича, жорий йилда экспертлар томонидан 100 нафар номзодлар орасидан (ўтган йили 60 нафар) янгиланган рўйхат шакллантирилган. Бу гал улар орасидан 40 нафар номзод танланган. Бунда номзодларнинг ёши, маълумоти, касб йўли, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинган.

Янги рейтингга биринчи марта киритилганлар:

•    Аъзам Икромов, Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари; 

•    Акмалхон Ортиқов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;

•    Бекзод Мавлонов, Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари;

•    Бобур Обдиназаров, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;

•    Ботир Зоҳидов, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари — Бошқарув раиси;

•    Диана Байзакова, Халқаро арбитраж маркази директори;

•    Дилшод Саиджонов, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

•    Дилнозахон Каттаханова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари;

•    Жамшид Ўрунов, Бизнес-омбудсман ўринбосари;

•    Илҳом Норқулов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;

•    Олег Пекось, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари;

•    Олимжон Тўйчиев, инновацион ривожланиш вазири ўринбосари

•    Отабек Ҳасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

•    Рустам Каримжонов, халқ таълими вазири ўринбосари;

•    Сардор Кариев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори; 

•    Турсунбой Махкамов, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари;

•    Усмон Шарифхўжаев, халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари;

•    Ҳилола Умарова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори;

•    Фарҳод Ибрагимов, Тошкентдаги IT-парк директори;

•    Худоёр Мелиев, адлия вазири ўринбосари;

•    Шодиёр Маматқулов, мактабгача таълим вазири ўринбосари.  


Мақола муаллифи

Теглар

Юксалиш истиқболли  раҳбарлар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг