10 ноябрь янгиликлари: Кечикаётган бюджет, кетар чоғи миллардларни улашган ҳоким, 54 минг долларлик iPhone

Жамият

image

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон, шунингдек жаҳонда содир бўлган энг муҳим ва энг қизиқарли воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг қисқача тафсилоти билан QALAMPIR.UZ дайжестида танишинг.

Жамият

Қум бўронда қайси ҳудудлар ҳавоси энг кўп ифлослагани очиқланди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистонда шамол таъсирида тупроқнинг юқори қуриган устки қатлами кўтарилиб, чангли туманни юзага келтирди. Атмосфера ҳавосида чангнинг миқдори кескин ўсди.

Ўзгидромет хабарига кўра, 4 ноябрда ҳавода чанг миқдори бўйича  максимал аҳамиятлилик: Гулистон, Олмалиқ шаҳрида 20 РЭМ, Чирчиқ-26 РЭМ, Тошкент-33 РЭМ, Бекобод-18 РЭМ, Ангрен-8 РЭМ, Буҳоро шаҳри-14 РЭМ, Навоий шаҳри-8 РЭМ, Самарқанд – 4 РЭМ, Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқонда таҳминан 2 РЭМ бўлди.

5 ва 6 ноябрь кундуз кунлари атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлади ва 2 дан 8 РЭМ даражасигача етди.

Депутат Ғаниев 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси кечикканини маълум қилд

Бюджет кодексининг 97-моддасига асосан, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилиши белгиланган. Лекин жорий йилнинг 9 ноябрь ҳолатига, яъни белгиланган муддатдан 25 кун ўтган бўлсада, бюджет лойиҳаси ва бюджетнома Қонунчилик палатасига киритилгани йўқ. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ёзмоқда.

Депутатнинг таъкидлашича, Бюджет кодексига ўтган йили киритилган ўзгартиришларга асосан, келгуси йил учун янгиланган ўрта муддатли давр фискал стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15 июнига қадар тасдиқланиши ва тасдиқланган фискал стратегия маълумот учун Олий Мажлис палаталарига тақдим этилиши ҳамда жамоатчилик учун Молия вазирлиги веб-сайтида эълон қилиниши белгиланган. 

Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти

Ўзбекистонда аҳолининг қарийб 70 фоизининг асосий даромад асосий манбаи ойлик иш хақи бўлиб қолмоқда. 

Ушбу ўрганишга респондентларнинг даромадлари ва харажатлари таркиби, мавжуд пул-маблағларини жамғаришга бўлган мойиллиги, шунингдек, уларнинг келгусида кредитга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва таҳлил қилиш бўйича саволлар киритилган.

2021 йилнинг III чораги якуни бўйича ўтказилган сўровда респондентларнинг келгуси даромадлари бўйича кутилмалари II чоракдаги 7,3 банддан 8,8 бандгача юқорилади.

Cабзи нархи 4-5 баравар пасайди. У яна кимматлаши мумкинми?

Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзининг нархини жорий йилнинг июни ойи билан таққослаганда 4-5 баробаргача тушди. Ўзбекисон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

Кўрилган чоралар натижасида 2021 йилда сабзининг ўртача ҳосилдорлигини бир гектардан 20-25 тоннадан 30-40 тоннагача миқдорда ошириш имконияти яратилган. Шу тариқа 1 кг сабзининг таннархи фермер хўжаликларида 700-800 сўмгача (6,5-7,5 цент) арзонлашган.

Тошкент вилоятида 2 киши қутурган ит тишлашидан вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида икки киши қутуриш касаллигидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Қўмита ўтказган ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарлар тасдиғини топмаган. Аммо олти ой аввал қаровсиз қолган дайди итнинг тишлаши натижасида, яъни қутурган дайди ит жароҳат етказган шахслар ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмаганлиги туфайли оламдан ўтган.

Қобул Турсунов охирги иш кунида қарийб 22,5 млрд улашгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни ўз аризасига кўра, вазифасидан озод этилган Навоий вилояти собиқ ҳокими Қобул Турсунов кетиши олдидан фармойиш чиқариб, бир қатор ташкилотларга жами 22 млрд 491 млн сўм маблағ ажратди. Ҳоким имзолаган фармойишда Ёшлар маркази биносини таъмирлашдан тортиб “Аҳоли дам олиш маскани”ни қуриш-таъмирлаш ишларида юзага келган қарздорликларни қоплаш учун ҳам маблағ ажратилганини кўриш мумкин.

Мазкур фармойишга кўра, энг катта сумма, яъни 8 млрд 23 млн сўм маблағ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига ажратилган. Хусусан, Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сонли қарорига асосан, соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига маблағ ўтказиш харажатлари учун 4 млрд 23 млн сўм, янги ташкил этиладиган оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникаларни таъмирлаш харажатлари учун 1 млрд сўм ҳамда коронавирус пандемиясига қарши курашишда қўлланиладиган дори воситаларини сотиб олиш харажатлари учун 3 млрд сўм пул берилган.

Профилактика инспекторлари эзилиб кетяпти – собиқ ИИО ходими Бобожоновга мурожаат билан чиқди

Ижтимоий тармоқларда собиқ ИИБ ходимининг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга йўллаган “Қува туманида ИИБ рахбарияти томонидан профилактика инспекторлари ҳуқуқлари поймол қилинмоқда(ми?)” номли видеомурожаати тарқалганди. Фарғона вилояти ИИБ мазкур мурожаат бўйича расмий баёнот берди.

Вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган мурожаатдан аниқланишича, мурожаатчи Нозимжон Нишонов муқаддам ички ишлар органларида ишлаб, хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги, сурункали равишда хизмат интизомини бузиб, ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун, салбий сабабларга кўра, 2021 йилда ички ишлар органларидан бўшатилган.

Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Қизларнинг онаси эри уни уриб, кўчага ҳайдаб юборганини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, Олтиариқ туманида яшовчи Ҳ.Ю.нинг турмуш ўртоғи  У.Ю. муқаддам Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунга қарамай, вояга етмаган қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнлари олиб борилган. Иш жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланганлиги аниқланган.

Олам

Кремль Байден ваъдасини бажарганига шубҳа билдирди 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путинга бутун дунё бўйлаб хакерларни қўлга олиш ҳақида берган ваъдасини бажарганини айтганди.  

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг айтганларига муносабат билдириб, Москвада ушбу баёнот бўйича батафсил маълумот йўқлигини таъкидлади. 

“Бизда батафсил маълумот йўқ ва бу ҳолатда биз ҳеч қандай изоҳ бермаймиз”, дейди Кремль вакили. 

АҚШ 140 дан ортиқ афғонистонлик учувчини Тожикистондан олиб кетди

Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан кейин Тожикистондан бошпана топган 143 нафар афғон учувчиси бугун, 10 ноябрга ўтар кечаси АҚШ кўмагида мамлакатни тарк этди. 

Бир нечта афғон оилалари ҳам, жумладан, журналистлар афғонистонлик учувчилар билан бирга Тожикистонни тарк этган. 

Маълумотларга кўра, бир кун аввал АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистондан 191 нафар афғонни, жумладан, учувчиларни учинчи давлатга, у ердан эса АҚШга олиб кетиш ниятида эканини билдирган. 

WP: Марказий Осиё Россиядан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқларни “бўғмоқчи”

Марказий Осиё етакчилари Россия сценарийси бўйича ҳаракат қилиб, ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтирмоқчи. 

“Ўтган ҳафта Ўзбекистон аҳолиси тахминан бир соат давомида ижтимоий тармоқларсиз ҳаётнинг “таъмини ҳис қилди”. Маҳаллий маълумотларни сақлашни талаб қилувчи янги қонун туфайли Telegram, Facebook, Instagram, YouTube ва бошқалар блокланди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундан жуда норози бўлди ва ҳукумат тезда орқага чекинди. Тез орада ижтимоий тармоқларга кириш тикланди”, деб ёзади “The Washington Post”.

Қозоғистонлик тадбиркорлар ўзбек товарлари контрабандасидан шикоят қилмоқда

Қозоғистонлик тадбиркорлар мамлакатга ўзбек товарларини контрабанда орқали мамлакатга олиб кириш ҳолатларини муҳокама қилишди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзбек товарларининг Қозоғистон бозорида оммалашишига асосий сабаб қилиб контрабандани кўрсатмоқда. 

Қозоғистон давлат божхона хизматининг маълум қилишича, икки давлат ўртасидаги расмий савдо айланмаси 2020 йилгига қараганда анча ўсган.

Қозоғистонлик тадбиркорлар эса ноқонуний импорт оқими ортиб бораётганидан шикоят қилмоқда.

АҚШда дунёдаги биринчи сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи завод очилди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Эмеривилл шаҳрида сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи завод очилди.  

Заводда йилига 180 тоннадан ортиқ сунъий гўшт ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирча эса 25 тонна ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Upside Foods компанияси 2015 йилдан бери пробиркада гўшт ишлаб чиқмоқда. Компания асосчиси Ума Валетининг сўзларига кўра, 2015 йилда улар дунёда биринчи бўлиб сунъий гўштни ишлаб чиқарган ва бир мунча вақт ўтгач, тўлиқ қувватли завод қурилишини тасаввур қилиш ҳақиқатдан йироқ бўлиб туюлган. 

ЖССТ пандемияни тугаган деб эълон қилиш шартини маълум қилди

Коронавирус пандемиясининг тугаши бутун дунё инфекция билан қанчалик тез “яшашни ўрганишига” боғлиқ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизими аввалги ҳолатига қайтиб, COVID-19 туфайли шифохоналарга мурожаат қилганлар ҳамда ўлимлар сони камайсагина бошқа тиббий хизматларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш мумкин бўлади. Ана шундагина пандемия эндемия ҳолатига ўтади”, дейди Ханс Клюге.

Спорт

“Милан” футболчиси “Реал”га ўтмоқчи

Италиянинг “Милан” клуби етакчиларидан бири Франк Кесси катта эҳтимол билан мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Sport24” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи “россонерилар” билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаган. 

Манбада айтилишича, ивуарлик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек,  ПСЖ ва Англия Премьер лигасининг бир қатор грандлари ҳам Кессини сотиб олишга уриниб кўришмоқчи. Бироқ, “Милан” футболчиси учун фаолиятини испан грандида давом эттириш варианти қизиқ туюлмоқда.

Левандовски “Олтин тўп” учун имкониятларини баҳолади

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски бу йил “Олтин тўп”ни ютиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Мен “Олтин тўп” ҳақида ўйлашни тўхтатдим. Агар ғалаба қозониш имкониятларим ҳақида ўйласам, шубҳасиз, бу менга ёрдам бермайди. Турли тахминлар ва оммавий ахборот воситаларида миш-мишлар тарқалди. Бироқ, диққатимни бошқа нарсага қаратишни афзал кўраман. Эҳтимол, маросим санаси яқинлашганда, бу ҳақда ўйлашни бошларман. Ҳозир эндигина ноябрь ойининг боши, шунинг учун ҳали вақт бор. Албатта, “Олтин тўп” ажойиб мукофот, лекин бу ҳақда ўйламаслигим керак, чунки ҳали кўп ҳаракат қилишим керак”, дейди Левандовски.

Юрген Клопп “Реал Сосьедад” футболчисини “Ливерпуль”да кўрмоқчи 

“Реал Сосьедад” ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александр Исак кейинги трансфер мавсумида фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Euro Football” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Англия Премьер лигасининг бир нечта клублари Исакни сотиб олиш учун ҳаракат бошлашган. Аввалроқ, футболчига Лондоннинг “Арсенал” клуби қизиқиш билдиргани айтилганди. Эндиликда“Ливерпуль” ҳам форвард учун курашга қўшилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг