“Милан” футболчиси “Реал”га ўтмоқчи
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
2638Италиянинг “Милан” клуби етакчиларидан бири Франк Кесси катта эҳтимол билан мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Sport24” нашри хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, ярим ҳимоячи “россонерилар” билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаган.
Манбада айтилишича, ивуарлик футболчига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, ПСЖ ва Англия Премьер лигасининг бир қатор грандлари ҳам Кессини сотиб олишга уриниб кўришмоқчи. Бироқ, “Милан” футболчиси учун фаолиятини испан грандида давом эттириш варианти қизиқ туюлмоқда.
Маълумот ўрнида, Франк “Милан”да қолмайди. Чунки, 25 ёшли футболчининг агентлари мижози ҳеч қандай шароитда “Россонерилар” билан янги шартнома имзоламаслигини айтишди.
Эслатиб ўтамиз, Кесси Италия А серясининг жорий мавсумида 9 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган.
Жамшидбек Маҳмудов
LiveБарчаси