Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Қизларнинг онаси эри уни уриб, кўчага ҳайдаб юборганини айтган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, Олтиариқ туманида яшовчи Ҳ.Ю.нинг турмуш ўртоғи  У.Ю. муқаддам Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунга қарамай, вояга етмаган қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнлари олиб борилган. Иш жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланганлиги аниқланган.

Қайд этилишича, У.Ю. ўз уйида гиёҳванд воситаларни етиштиргани ёки истеъмол қилгани ҳамда ўз қизларига нисбатан тегажоғлик қилгани юзасидан Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.

“Шу сабабли юқорида келтирилган холатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Фарғона вилояти Матбуот котиби Исмоил Шарипов.

Хабарга кўра, мурожаатда айтилган ИИО ходимлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича вилоят ИИБ томонидан хизмати текшируви тайинланган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1729

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг