ЖССТ пандемияни тугаган деб эълон қилиш шартини маълум қилди
Олам
−
10 Ноябрь 2021
10795Коронавирус пандемиясининг тугаши бутун дунё инфекция билан қанчалик тез “яшашни ўрганишига” боғлиқ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге маълум қилди.
“Соғлиқни сақлаш тизими аввалги ҳолатига қайтиб, COVID-19 туфайли шифохоналарга мурожаат қилганлар ҳамда ўлимлар сони камайсагина бошқа тиббий хизматларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш мумкин бўлади. Ана шундагина пандемия эндемия ҳолатига ўтади”, дейди Ханс Клюге.
Клюгенинг таъкидлашича, ҳозирда тўсиқлардан бири – бу баъзи мамлакатларда эмлашнинг тўхтаб қолгани, шунингдек, профилактик чораларнинг асоссиз равишда заифлашишидир.
“Менда ҳамма нима бўлганини унута бошлагандек таассурот уйғотмоқда. Ваҳоланки, бир йил олдин бутун дунё иқтисодиёти тўхтаб қолганди”, дейди у ғазаб билан.
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 250 миллиондан ошган. Ҳозирда энг қийин вазият АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда кузатилмоқда.
Маълум қилинишича, эмлаш коронавирусдан ҳимояланишнинг энг ишончли усули бўлиб қолмоқда. Сентябрь ойи охирида ЖССТ ўлим даражасининг ортиши SARS-CoV-2 дан бош тортиш билан боғлиқлигини эълон қилганди.