АҚШнинг сахийлиги тутди. Украинадан ташқари 18 мамлакатга 2,2 млрд ёрдам ажратиляпти
Олам
−
08 Сентябрь 2022
9674АҚШ маъмурияти Украина ва унинг 18 қўшнисига АҚШнинг ташқи ҳарбий молиялаштириш дастури доирасида узоқ муддатли сармоя сифатида 2,2 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда аввалроқ Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келган Давлат котиби Энтони Блинкен бугун, 8 сентябрь куни эълон қилган ёзма баёнотида айтилади.
Баёнотда қайд этилишича, у Украина Президенти Владимир Зеленскийни Киевга “АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидаги қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозларни ўз ичига олган” яна 675 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилиши ҳақида хабардор қилган.
“Бундан ташқари, бугун биз Конгрессни Украина ва унинг 18 қўшниси, шу жумладан НАТО бўйича кўплаб иттифоқчиларимиз хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун хорижий ҳарбий молиялаштириш дастури доирасида қўшимча 2,2 миллиард доллар узоқ муддатли сармоя киритиш ниятимиз ҳақида маълум қиламиз. Шунингдек, хавфсизлик бўйича бошқа ҳамкорлар, минтақавий хавфсизлик, келажакда Россия тажовузи хавфи остида бўлиши мумкин”, дейди Америка дипломатияси раҳбари.
Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, натижада Жо Байден президентлигининг бошидан буён Американинг Украинага берган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори қарийб 15,2 миллиард долларни ташкил этади. Давлат котиби эслаганидек, “Байден аниқ айтди [ Америка Қўшма Штатлари] Украина халқини керак бўлганда қўллаб-қувватлайди”.
“Мен бугун суверен, мустақил Украина пойтахти бўлган ва шундай бўлиб қолажак Киевда Президент Зеленский ва унинг жамоасига ушбу мурожаатни такрорладим”, дейди Блинкен.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь