14 декабрь. Ўзбекистон ва халқаро майдонда нималар бўлди?

Таҳлил

image
Якунига етаётган 14 декабрь Ўзбекистон ва халқаро майдонда қатор муҳим воқеалар юз бергани билан ёдда қолмоқда. QALAMPIR.UZ дайжестида куннинг энг муҳим воқеалари қисқача тафсилоти билан танишинг.

Жамият 

Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга кирган 14 бош жайронни ўлдирди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга киритилган 10 дан ортиқ жониворни отиб ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари ҳамкорликда Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирлари амалга оширилган. Тадбир давомида тахминан соат 14:00 ларда Тахтакўпир тумани “Қўнғироткўл” ОФЙ чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг (белая ночь) автомашина билан тургани аниқланган. Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 км масофагача изидан борган. Ноъмалум шахслар давлат инспекторларидан қочиб кетишга улгурган.

Бош прокуратура Матбуот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра браконьерлик бўйича жиноят иши очилган.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлагани юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига 190 млн. 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилгани аниқланган.

Президент фармонини бажармаган Қонунчилик палатаси масъуллари огоҳлантирилди

Кеча, 13 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Кенгашида қуйи палата ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эфирга узатишни ташкил қилиш учун масъуллар жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариши бўйича огоҳлантирилган.

“Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, масъул қўмиталар томонидан қонунларни ялпи мажлисга олиб чиқишга тайёр эканликларидан келиб чиқиб Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилишига қарор қилинди.

Бугун соат 11:00 дан бошлаб, навбатдаги ялпи мажлис "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилади. Кун тартибига бюджет, солиқ маъмурчилиги ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муҳим қонун лойиҳаларининг муҳокамалари киритилган”, дейди Қодиров.

Ўзбекистонда АЭС объектларида ишловчиларга қандай талаблар қўйилиши эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳаси жойлаштирилди.Қарор халқаро атом энергияси агентлигининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга малака талабларини белгилаш орқали АЭС объектларини эксплуатация қилишда иштирок этувчи ходимларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва АЭС эксплуатацияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тошкентда автобус ёниб кетди 

Бугун, 14 декабрь куни Тошкентда Mercedes Benz русумли йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин соат 15:21 да Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган Mercedes Benz русумли автобусда юз берган. 

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига тегишли хабар тушгач, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:34 да ўчирилган.

Олам

2021 йилда қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Россияда ишлаш учун энг кўп Ўзбекистон фуқаролари борган – 3 054 180 киши. Бу ҳақда RT хабар берди.

Иккинчи ўринда - Тожикистон (1 597 481 киши), Қирғизистон (623 465 киши), Арманистон (298 801 киши) ва Озарбайжон (185 752 киши), шунингдек туризм мақсадида келганлар орасида энг кўп Беларусь етакчи - 30 526 киши. Германиядан ушбу мақсадда - 16 369 киши, Украинадан - 15 293 киши ва БААдан 12 414 киши ҳамда Қозоғистондан 11 192 киши Россияга кириб келган.

НАТО Украинани “ўзлаштиряпти” – Путин

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон кеча, 13 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Бош вазир идораси хабар берган.  

“Бош вазир бугун Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбатлашди. У Буюк Британиянинг Украина билан чегарада рус қўшинлари тўпланишидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди”, дейилади баёнотда. 

Таъкидланишича, Бош вазир Буюк Британиянинг Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини таъкидлаган ва ҳар қандай беқарорлаштирувчи ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келадиган стратегик хато бўлишидан огоҳлантирган. 

Ўзбекистондаги вакциналардан қай бири “Оmicron”га қарши тура олиши маълум бўлди

Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўзининг ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши вакцинаси бўйича кичик тадқиқот натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, бу препарат коронавируснинг “omicron” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда. 

Таъкидланишича, компания вакцина “omicron” штаммига қарши қандай ишлаши ҳақида маълумотни эълон қилган биринчи Хитой вакцина ишлаб чиқарувчиси бўлди, бу эса янги ўсиш бўйича глобал хавотирга сабаб бўлмоқда.

Пандемиядан сўнг инсоният “мураккаброқ муаммолар”га дуч келади – ЖССТ

Коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсоният аввалгидан кўра жиддийроқ муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган саломатликни мустаҳкамлаш бўйича 10-глобал конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Пандемия тугагач, бизда аввалгидан ҳам жиддийроқ муаммолар қолади: қашшоқлик, очлик, тенгсизлик, юқумли бўлмаган касалликлар, иқлим ўзгариши ва бошқалар”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, пандемия инсониятга “агар соғлиқ хавф остида бўлса, демак, ҳамма нарса хавф остида” эканлигини кўрсатди. Шу муносабат билан, соғлиқнинг қадр-қимматини идрок этишда “асосли ўзгаришлар” зарур, деган ЖССТ раҳбари.

Илон Маскнинг қиёфадоши топилди

Хитойлик йигит ижтимоий тармоқларда SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскка ўхшаш бўлгани учун машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда “World of Buzz” нашри хабар берди.

Видео Facebook тармоғида эълон қилинганидан сўнг 720 та реакция, 237 та шарҳ ва 1.6 минг марта улашишлар билан жуда катта аудитория эътиборига тушган. Тасвирда Маскнинг хитойлик қиёфадоши дастлаб бир неча сўз айтиб, сўнг электромобилга ўтирганини кўриш мумкин. Хитойликнинг ташқи кўриниши Маск билан бир хил бўлишидан ташқари, у ҳатто юз ифодалари билан ҳам миллиардерга тақлид қилади.

Спорт

“Барселона” раҳбарияти Холанднинг агенти билан учрашди

Кеча, 13 декабрь куни “Барселона” президенти Жоан Лапорта ва клуб директори Матеу Алемани таниқли футбол агенти Мино Райола билан учрашди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

“Кўк-анорранглилар” раҳбарияти Педрига “Golden boy” мукофоти топширилиши муносабати билан Туринга (Италия) учиб борган ва агент билан суҳбатлашишган.

Суҳбат чоғида “Боруссия Дортмунд” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг эҳтимолий трансфери ҳам муҳокама қилинган. Қайд этилишича, Лапорта Райоладан текширувларни камайтиришни сўраган ва футболчи Хави бошчилигидаги жамоанинг муҳим фигурасига айланишини айтган.

Ла лига 5 миллиард еврога бойиди

Испания Ла лигаси “Movistar” ва DAZN телеканаллари билан янги шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамкорлик беш йил давом этади.

Ушбу телеканаллар Испания чемпионати ўйинларини намоиш этиш учун 4 миллиард 950 миллион евро миқдоридаги суммани тўлайди. Икки телекомпания ҳар бир турда кўпи билан бештадан ўйин намойиш қилиш ҳуқуқига эга.

Бокс. Ўзбекистон чемпионатида дастлабки ғолиблар аниқланди

Бугун, 14 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жангларт ўтказилди.

Кунинг илк финал баҳси 48 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда Бухоро вакили Жалилов Асилбек фарғоналик Шодиёр Мелиқўзиевга қарши рингга кўтарилади.

Шиддатли кечган финал жангида Жалилов рақибини мағлуб этди ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг