Пандемиядан сўнг инсоният “мураккаброқ муаммолар”га дуч келади – ЖССТ

Олам 6858
image

Коронавирус пандемияси тугаганидан кейин инсоният аввалгидан кўра жиддийроқ муаммоларга дуч келади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган саломатликни мустаҳкамлаш бўйича 10-глобал конференцияда сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Пандемия тугагач, бизда аввалгидан ҳам жиддийроқ муаммолар қолади: қашшоқлик, очлик, тенгсизлик, юқумли бўлмаган касалликлар, иқлим ўзгариши ва бошқалар”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, пандемия инсониятга “агар соғлиқ хавф остида бўлса, демак, ҳамма нарса хавф остида” эканлигини кўрсатди. Шу муносабат билан, соғлиқнинг қадр-қимматини идрок этишда “асосли ўзгаришлар” зарур, деган ЖССТ раҳбари.

Унинг фикрича, “одамлар ва сайёра саломатлиги ва фаровонлигига асосланган иқтисодий ўсишни рағбатлантириш” керак. Гебрейесус дунё ишлаб чиқариш ва истеъмолда аввалгидек “эксплуатацион” йўлдан бормаслиги кераклигига ишончи комил, шунингдек, “сайёрани эътиборсиз қолдирмаслиги” ва “пандемияга туртки берган мунозарали сиёсат” олиб бормаслиги керак.

“Пандемия бизни йўл айрилишига олиб келди. Бизнинг орқамизда бизнес юритишнинг одатий усули - бизни инқирозга олиб келган йўл ётади. Олдимизда янги йўл бор: соғлом ва барқарор жамиятларга олиб борувчи йўл”, дея хулоса қилди у.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 308
Рейтинг: 3
Теглар
t
×