Ўзбекистондаги вакциналардан қай бири “Оmicron”га қарши тура олиши маълум бўлди
Олам
−
14 Декабрь 2021
21214Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси ўзининг ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши вакцинаси бўйича кичик тадқиқот натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, бу препарат коронавируснинг “omicron” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
Таъкидланишича, компания вакцина “omicron” штаммига қарши қандай ишлаши ҳақида маълумотни эълон қилган биринчи Хитой вакцина ишлаб чиқарувчиси бўлди, бу эса янги ўсиш бўйича глобал хавотирга сабаб бўлмоқда.
Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical тадқиқот натижаларига кўра, “omicron”га қарши зарарсизлантирувчи антитаначалар бир ой олдин учта курс вакцина олган 32 субъектнинг 78 фоизидан олинган намуналарда топилган.
Компания, шунингдек 32 та субъектдан 16 таси 4 ойдан кўпроқ вақт оралиғида 2 ва 3 дозаларни олганлигини ва уларнинг барчасида “omicron”га қарши зарарсизлантирувчи антитаначалар мавжудлигини аниқлаган, аммо антитаначалар даражаси асл коронавирусга нисбатан кузатилган даражага нисбатан тахминан уч баравар камайган.
Аввалроқ, дунёда коронавируснинг “omicron” штамми билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. Янги штаммнинг илк қурбони Буюк Британия фуқароси бўлганди.
Маълумот учун, ҳозиргача коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланиш ҳолатлари Африка, Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Канада, Нидерландия, Австралия, Саудия Арабистони, АҚШ, БАА ва бошқа мамлакатларда аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь