Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга кирган 14 бош жайронни ўлдирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга киритилган 10 дан ортиқ жониворни отиб ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари ҳамкорликда Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирлари амалга оширилган. Тадбир давомида тахминан соат 14:00 ларда Тахтакўпир тумани “Қўнғироткўл” ОФЙ чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг (белая ночь) автомашина билан тургани аниқланган. Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб қолиб, воқеа жойидан яширинган. Инспекторлар номаълум шахсларнинг 5 км масофагача изидан борган. Ноъмалум шахслар давлат инспекторларидан қочиб кетишга улгурган.

Тахтакўпир тумани чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида инспекторлар томонидан номаълум шахслар турган жой кўздан кечирилганда воқеа жойидан ноъмалум шахсларга тегишли отилган патрон гилзаси, идиш-товоқ, хўжалик буюмлари бўлган пичоқ, болта, ёқилғи, қийим-бошлар ҳамда Қизил китобга қиритилган 14 дона жайронлар, 5 дона ёввойи қуёнлар ташлаб кетилганлиги аниқланган.

Давлат инспекторлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олинган.

Юқоридаги ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси томонидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига хабар қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

335

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг