Ла лига 5 миллиард еврога бойиди

Спорт

image

Испания Ла лигаси “Movistar” ва DAZN телеканаллари билан янги шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамкорлик беш йил давом этади.

Ушбу телеканаллар Испания чемпионати ўйинларини намоиш этиш учун 4 миллиард 950 миллион евро миқдоридаги суммани тўлайди. Икки телекомпания ҳар бир турда кўпи билан бештадан ўйин намойиш қилиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Англия Премьер лигаси телетрансляция ҳуқуқини 5,1 миллиард фунтга сотган эди. Бундеслига эса 2020 йилда Германия телеканаллари билан тўрт йиллик шартнома имзолаган ва уни 4,4 миллиард еврога сотганди.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” 42 очко жамғарган ҳолда Ла лига турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Турнирнинг ўтган мавсумдаги чемпиони “Атлетико” клуби ҳисобланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ла лига DAZN Movistar

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг