Кавани учун курашга “Севилья” ҳам қўшилди 

Спорт 792
image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Каванига Ла лиганинг яна бир клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Севилья” вакиллари уругвайликнинг агенти билан боғланган. Шунга қарамай, 34 ёшли футболчининг ўзи “Барселона”га ўтмоқчи ва клуб билан шартнома шартларини келишиб олган.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Каванини жамоада олиб қолмоқчи экани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани манкунианликлар сафини тарк этиб, эркин агент сифатида Каталониянинг “Барселона” клуби сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Молиявий инқирозлар даврида “кўк-анорранглилар” эркин агентга айланадиган футболчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уругвайлик футболчининг МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Маълумот учун, жорий мавсумда уругвайлик футболчи Англия Премьер лигасининг 5 ўйинида рақиблар дарвозасига битта гол уришга муваффақ бўлди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.1
t
×