Президент фармонини бажармаган Қонунчилик палатаси масъуллари огоҳлантирилди
Жамият
−
14 Декабрь 2021
8259Кеча, 13 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Кенгашида қуйи палата ялпи мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, эфирга узатишни ташкил қилиш учун масъуллар жамоатчилик эътирозидан тўғри хулоса чиқариши бўйича огоҳлантирилган.
“Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари, масъул қўмиталар томонидан қонунларни ялпи мажлисга олиб чиқишга тайёр эканликларидан келиб чиқиб Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси ўтказилишига қарор қилинди.
Бугун соат 11:00 дан бошлаб, навбатдаги ялпи мажлис "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилади. Кун тартибига бюджет, солиқ маъмурчилиги ва ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ муҳим қонун лойиҳаларининг муҳокамалари киритилган”, дейди Қодиров.
Партия етакчиси ялпи мажлисда кескин тортишувларни кам бўлиши, депутатларни эътиборсизлиги ёки нофаол эканлиги эмас, партия фракция йиғилишларини қизғин ўтгани ва депутатлар кўп саволларига жавоб олганини кўрсатишини таъкидлаган.
Аввалроқ Қонунчилик палатаси Президентнинг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланганидек, қуйи палата мажлисларини онлайн эфирга узатмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь