Ўзбекистонда АЭС объектларида ишловчиларга қандай талаблар қўйилиши эълон қилинди

Жамият 8610
image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги идоралараро қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор халқаро атом энергияси агентлигининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, АЭС объектларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ходимларга малака талабларини белгилаш орқали АЭС объектларини эксплуатация қилишда иштирок этувчи ходимларнинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва АЭС эксплуатацияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Халқаро тажрибага кўра, АЭС объектларида ишлайдиган ходимларнинг малакасига қўйиладиган талаблар МАГАТЕнинг хавфсизлик бўйича НС-Г-2.8-сон “Атом электр станциялари учун кадрларни ёллаш, малакасини ошириш ва ўқитиш” йўриқномасининг 3-бўлимига мувофиқ белгиланади.

Қарорда АЭС объектларини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган 84 та кадрлар лавозимига малака талаблари белгиланиши кўзда тутилган.

Малакавий талаблар АЭС ходимларининг қуйидаги тоифалари кесимида белгиланади:

•    раҳбарлар - 39 та лавозим;

•    муҳандис-техник ходимлар - 29 та лавозим (муҳандис ва техник ходимлар);

•    хизматчилар - 3 та лавозим (обектларнинг эксплуатацияси билан бевосита шуғулланади);

•    ишчилар - 11 касб (операторлар, лаборантлар).

Малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.15.2020 йилдаги 287-сон “Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Миллий малакалар рамкаси, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ва Касбларнинг халқаро стандарт классификаторига мувофиқ белгиланади.

Мазкур қарорни амалга ошириш атом электр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланишни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 343
Рейтинг: 3
Теглар
t
×