Ҳаётда ўзимни ғолиб, деб ҳисоблайман – Тони Фергюсон

Спорт

image

Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасида собиқ чемпиони Тони Фергюсон Гэтжига қарши жангдаги мағлубиятига изоҳ берди. 

“Айни пайтда бутун дунё иқтисодий таназзулга юз тутган. Шундай даврда октагонга чиқдим ва жанг қилдим. Мағлуб бўлган бўлсам ҳам, катта миқдорда пул ишлаб олдим. Бу оиламни боқишим учун етади. Шундай экан, ҳаётда ўзимни ғолиб, деб ҳисобласам бўлади“, дея фикр билдирди Тони. 

Аввалроқ, Тонининг жароҳатлари жиддий эканлиги, бош суягида синиш аломати борлиги, бу эса уни шифохонада кўпроқ ётишга мажбур этиши ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШлик аралаш кураш (ММА) жангчиси Жастин Гетжи Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) Флорида штати (АҚШ) Жексонвилл шаҳрида ўтган UFC 249 мусобақасинининг асосий жангида ватандоши Тони Фергюсонни техник нокаутга учратиб, ғолиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тони Фергюсон

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг