Дана Уайт Фергюсон билан шартнома тафсилотларини маълум қилди
Спорт
−
25 Октябрь 2021
3003UFC президенти Дана Уайт 37 ёшли америкалик жангчи Тони Фергюсон (26-6) ва ташкилот ўртасидаги шартнома тафсилотларини маълум қилди.
“Тони Фергюсон билан шартнома бўйича битта жанг қолди. Биз унинг учун дуэль устида ишлаяпмиз”, дейди Уайт.
Cўнгги бор Фергюсон UFC 262 мусобақасида эронлик Бенил Дариушга ютқазиб қўйганди. Бу Тони учун кетма-кет учинчи мағлубият бўлганди.
Унинг мағлубиятли серияси Жастин Гетжи билан жангдан бошланган. Ўшанда Фергюсон бир нечта оғир зарбаларни ўтказиб юборган ва жангни давом эттиролмаган эди. Кейинги жангда эса чемпионлик камари соҳиби Чарлз Оливейра Тони Фергюсонни мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, “Эл кукуй” аввалроқ икки вазн тоифаси собиқ чемпиони Конор Макгрегорга (22-6) қарши жанг қилмоқчи эканини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь