Тони Фергюсоннинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
22 Август 2022
4279Америкалик таниқли ММА жангчиси Тони Фергюсон UFC 279 турнирида октагонга кўтарилади. Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт хабар берди.
Дана Уайтнинг сўзларига кўра, Тони Фергюсоннинг бу сафарги рақиби хитойлик Ли Цзинлян бўлиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоизки, Тони 2013 йилдан то 2019 йилгача 12 та жанг ўтказиб, уларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган. Бу натижа UFC'даги жангчилар орасида энг узун ғалабали сериялар қаторида туради.
Бироқ охирги 3 йил америкалик спортчига жуда омадсиз келди. Дастлаб Фергюсон ҳамюрти Жастин Гетжига имкониятни бой берди. Шундан сўнг, бразилиялик Чарльз Оливейра ҳам Тонини мағлуб этди. Енгил вазн тоифасидаги етакчилардан бир Бенеил Дариюш ҳам Фергюсонни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди. Шунингдек, у охирги жангини 2022 йилнинг 7 май куни Майкл Чендлерга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ютқазди.
Маълумот учун, Тони Фергюсон умумий ҳисобда ММА'да 33 та жанг ўтказган бўлиб, шулардан 26 тасида зафар қозонган ва яна 7 та баҳсда имкониятни бой берган.