Энди Гетжи совринли жангда россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан жанг қилади.
Маълумот учун, дастлаб жорий йилнинг 19 апрель куни Ҳабиб ва Тони жанги ўтказилиши керак эди. Бироқ Нурмуҳамедов коронавирус пандемияси сабаб Россиядан кета олмади ва жангдан воз кечди. Унинг ўрнини Гетжи тўлдирди.
Фергюсон шу вақтгача 29 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғолиб бўлган ва тўрттасида мағлубиятга учраган. Гетжи эса 24 та жанг ўтказиб, 22 тасида қўли баланд келган. Фақатгина иккита жангда мағлуб бўлган.