Топурия ёзгача октагонга қайтмайди – манба

Спорт

image

UFC енгил вазн тоифасида чемпион бўлган Илия Топурия чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун 2026 йил баҳорининг охири ёки ёзигача октагонга қайтмайди. Бу ҳақда BJPenn нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Топуриянинг октагонга қайтиши унинг шахсий ҳаётидаги масалалар ҳал этилишига бевосита боғлиқ. У ҳозирда собиқ рафиқасига қарши илк суд жараёнида ғалаба қозонганди. Суд Топуриянинг собиқ хотинига ажрашиш жараёни якунланмагунча ва боланинг кўриш жадвали аниқланмагунча қизини Испаниядан ташқарига олиб чиқишни тақиқлади.

Таъкидланишича, Топуриянинг қайтишидан кейинги илк чемпионлик ҳимояси Жастин Гетжи ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги вақтинчалик чемпионлик жанги ғолибига қарши бўлиши кутилмоқда. Ушбу жанг жорий йилнинг 24 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнири доирасида ташкил этилади.

Чемпионлик ҳимоясининг санаси ва аниқ рақиби борасидаги якуний қарор UFC раҳбарияти режаларига, шунингдек, Топурия барча ҳуқуқий масалаларни қанчалик тез ҳал қила олишига боғлиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Жастин Гетжи Илия Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг