Фарғонада бир вақтда икки 18 ёшли қиз бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
27 Февраль
14586Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Иброҳимова Мадина ҳамда Жиянбоева Рухшона бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мадина Ойбек қизи Иброҳимова 2006 йилда туғилган, тумандаги Гармдон маҳалласининг Фаровонлик кўчасида яшаб келган. У жорий йилнинг 15 февраль куни туш вақти соат 13:00 лар атрофида яшаш хонадонидан ўқишга деб чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Иброҳимова Мадинанинг алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см атрофида, буғдойранг, юзи думалоқ, қулоқлари, бурни ўртача катталикда руҳан соғлом. Уйидан чиқиб кетганда эгнида қора рангли аёллар пальтоси, қора шим, оқ рангли оёқ кийим бўлган.
Шунингдек, Қўштепада ғойиб бўлган яна бир қиз, 2006 йилда туғилган, тумандаги Дўстик маҳалласининг Илтифот кўчаси 38-уйда яшаб келган Рухшона Шерзод қизи Жиянбоева ҳам 15 февраль куни бедарак йўқолган.
Жиянбоеванинг алоҳида белгилари: бўйи 155-160 см, буғдойранг, юзи думалоқ, руҳан соғлом. Ўша куни эгнида сариқ рангли аёллар курткаси, қизил рангли оёқ кийим бўлган.
"Юқоридаги шахслар ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлганларни 102 қисқа рақамига ёки (73) 244-36-22 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади”, дейилган матбуот хизмати хабарида.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Барнохон Холдаралиева, Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи, 9-синф ўқувчиси Ойдин Турсунова ҳамда Жиззах вилоятида яшовчи Сабрина Назирқулованинг бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан 24 кун ўтиб Ойдин Турсунова топилгани маълум бўлди, бироқ Барнохон Холдаралиева билан Сабрина Назирқулова ҳамон бедарак йўқолган бўйи қолмоқда.
LiveБарчаси