Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Ўзбекистонлик ўсмирлар акаларидан олдин ЖЧ масаласини ҳал қилди

Спорт

image

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси хитойлик тенгқурлари билан баҳс олиб бориб, ғалаба қозонди ва муддатидан аввал шу йил Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Учрашувда дастлаб Хитой вакили Жанг Ченгруи ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Садриддин Ҳасанов мувозанатни тиклади. Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганда, аниқроғи 86 дақиқада Асилбек Алиев ғалаба голини киритди ва жамоадошларининг муваффақиятини таъминлади.

Шундай қилиб, Ислом Исмоилов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси муддатидан аввал шу йил Қатарда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда мезбон Саудия Арабистони терма жамоаси Таиландни 3:1 ҳисобида енгиб, Ўзбекистон билан бирга мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси кейинги ўйинини айнан Саудияга қарши ўтказади. Гуруҳ ғолиблиги учун кечадиган ўйин 9 апрель куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Ислом Исмоилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг