Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли қанча?
Жамият
−
11 Апрель
3857Ўзбекистондаги доимий аҳолининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли саналади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,1 млн киши (32,1 фоиз);
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,1 млн киши (56 фоиз);
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,9 фоиз).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли 37,7 млн кишини ташкил этгани хабар қилинганди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
LiveБарчаси
Нетаньяху Ғазо сектори шимолига борди.
16 Апрель