Мухлислар Испания кубогида “Эль класико” гувоҳи бўлади
Спорт
−
03 Апрель
43813 апрелга ўтар кечаси Испания Кубоги ярим финалида “Барселона” Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Ўйиннинг 27-дақиқасида “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очди ва бу гол учрашув якунига қадар ягоналигини сақланиб қолди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” Испания кубоги финалида яна бир Мадрид клуби “Реал”га қарши майдонга тушади.
Маълумот ўрнида, “Барселона”-“Реал Мадрид” ўртасидаги Испания кубоги финал ўйини 26 апрель куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ярим финалда “Реал Сосьедад”ни мағлуб этиб, якуний босқичга йўл олганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар


