“Манчестер Сити” Ямаль учун трансфер рекордини янгилашга тайёр

Спорт

image

“Манчестер Сити” “Барселона”нинг ёш иқтидори Ламин Ямаль учун 275 миллион евро таклиф қилган. Бу ҳақда “Barca Universal” хабар берди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти каталонияликлар вингери Ямални қўлга киритмоқчи. Бу учун трансфер рекордини янгилашга ҳам тайёр. Агар бу трансфер амалга ошадиган бўлса, рекорд янгиланади. 

Қайд этиш керак, футбол тарихида энг қиммат трансфер қилинган футболчи бу Неймар ҳисобланади. 2017 йилда “Барселона” Неймарни ПСЖга 222 миллион еврога сотган ва бу борада рекорд ўрнатган.

Маълумот ўрнида, Ламин Ямаль “Барселона” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 21 та ассист амалга оширди. 17 ёшли футболчининг “кўк-анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали Ямалнинг нархини 180 миллион еврога баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Сити Ламин Ямаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг