Светлана Ортиқовага нисбатан жиддий айбловларга Бош прокуратура жавоб қайтарди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқовага нисбатан жиддий айбловлар билдирилиб, фуқаро томонидан шикоят қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мурожаат йўллаган У.Д. исмли ушбу шахс Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2005 йил 8 апрелдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2005 йил 7 июндаги ажрими билан ҳукмнинг У.Д.га оид қисми ўзгартирилиб, айбловдан 168-моддаси 3-қисми “а” банди чиқарилиб, 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, амнистия актига асосан жазо учдан бир қисмига қисқартирилган.

Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди north_east

Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 26 мартдаги ажрими билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Facebook'да жойланган видеода фуқаро У.Д. кўп маротаба мурожаат йўллагани, аммо фойдаси бўлмаганини айтган.

Бош прокуратурага кўра, У.Д. муқаддам қилган мурожаатларида дастлабки тергов ва суд томонидан жиноят иши бирёқлама кўрилиб, асоссиз айбланганини билдирган бўлса-да, унинг юқоридаги жиноятлари содир этганликдаги айби асосли далиллар билан исботланган. Муқаддам У.Д.нинг мазкур мазмундаги мурожаатлари асосида Бош прокуратура томонидан жиноят иши ҳужжатлари ўрганилиб, суд қарорларига протест келтириш учун асослар топилмаган ва бу ҳақда унга бир неча маротаба жавоб хати юборилган.

Шунингдек, У.Д. қайнотаси Ғ.Б.нинг вафот этгани юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида асосли қарор қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Светлана Ортиқова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг