Ямаль ҳам ЕЧЛда янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
10 Апрель
1659“Барселона” қанот ҳужумчиси Ламин Ямаль Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) янги тарихий муваффақиятга эришди. Шу тариқа, 17 ёшли испаниялик 18 ёшгача бўлган футболчилар орасида тарихда еврокубокларнинг асосий турнирида 20 та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланди.
Жорий мавсумда ёш вингер “Барселона” сафида барча турнирларда 43 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳам ЕЧЛда янги рекорд ўрнатганди.