Ямаль “Сабаҳ”га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Спорт
−
109 1 дақиқа
“Барселона” жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямаль Чемпионлар лигаси доирасида Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар берди.
Клуб маълумотига кўра, футболчи ўнг тўпиғида енгил ноқулайлик ҳис қилмоқда. Шу боис жароҳатнинг олдини олиш мақсадида унга дам беришга қарор қилинган.
“Асосий жамоа футболчиси Ламин Ямаль ўнг тўпиғида енгил ноқулайлик сезмоқда. Эҳтиёт чораси сифатида у “Сабаҳ”га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Футболчининг навбатдаги “Депортиво”га қарши баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда”, дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, “Сабаҳ” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қилади. Раҳмоналиев ортда қолган Чемпионлар лигасининг 4 та учрашувининг барчасида майдонга тушди ва жамоаси билан 3 очко жамғарган ҳолда 31 ўринни эгаллаб турибди. “Барселона” эса 9 очко билан 5 ўринни банд этган. “Сабаҳ” – “Барселона” учрашуви жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бакуда бўлиб ўтади.
Live
Барчаси