Мухлислар Испания кубогида “Эль класико” гувоҳи бўлади

Sport

image

3 апрелга ўтар кечаси Испания Кубоги ярим финалида “Барселона” Мадридда “Атлетико” меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торрес ҳисобни очди ва бу гол учрашув якунига қадар ягоналигини сақланиб қолди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” Испания кубоги финалида яна бир Мадрид клуби “Реал”га қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, “Барселона”-“Реал Мадрид” ўртасидаги Испания кубоги финал ўйини 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ярим финалда “Реал Сосьедад”ни мағлуб этиб, якуний босқичга йўл олганди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends