Жапаровнинг лавозимидан кетиш сабаби очиқланди
World
−
16 December 2024 49212 1 minute
Аввалроқ, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. У ушбу лавозимни бошқа ишга ўтиши муносабати билан тарк этди. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров фармон имзолади, унга кўра, Оқилбек Усенбекович Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари лавозимидан бошқа ишга ўтиши сабабли озод этилди”, дейилади хабарда.
Ҳозирча Жапаров қайси лавозимга тайинланиши ҳақида маълумот берилмаган. Қирғизистон қонунчилигига кўра, ҳукумат раҳбари истеъфоси бошқа Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатларининг тугашига олиб келмайди.
Маълумот учун, Оқилбек Жапаров 2021 йилдан бери Қирғизистон ҳукумати бошлиғи бўлиб ишлаган. Унинг даврида мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши ва камбағалликнинг сезиларли даражада камайиши кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одилбек Қосималиев вақтинча Қирғизистон ҳукуматини бошқарувчи этиб тайинланганди.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September