Қирғизистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

−

image

Бугун, 4 ноябрь куни Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 02:34 да юз берган. Зилзила магнитудаси 5,2, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 373 км жанубий-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 39,84 даража шимолий кенглик ва 73,21 даража шарқий узунликни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида 2-3 балл, 134 км.
  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 136 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 185 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлган эди ва Ўзбекистонда сезилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends