Жапаровнинг лавозимидан кетиш сабаби очиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. У ушбу лавозимни бошқа ишга ўтиши муносабати билан тарк этди.  Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг матбуот хизмати хабар берди.

“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров фармон имзолади, унга кўра, Оқилбек Усенбекович Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Пр езидент администрацияси раҳбари лавозимидан бошқа ишга ўтиши сабабли озод этилди”, дейилади хабарда.

Ҳозирча Жапаров қайси лавозимга тайинланиши ҳақида маълумот берилмаган. Қирғизистон қонунчилигига кўра, ҳукумат раҳбари истеъфоси бошқа Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатларининг тугашига олиб келмайди.

Маълумот учун, Оқилбек Жапаров 2021 йилдан бери Қирғизистон ҳукумати бошлиғи бўлиб ишлаган. Унинг даврида мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши ва камбағалликнинг сезиларли даражада камайиши кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Одилбек Қосималиев вақтинча Қирғизистон ҳукуматини бошқарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистон Оқилбек Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг