Қирғизистон ҳукуматининг муваққат раҳбари тайинланди

Олам

image

Одилбек Қосималиев вақтинча Қирғизистон ҳукуматини бошқарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Қирғизистон ҳукумати ва Президент администрациясини вақтинча бошқарувчи сифатида Одилбек Қосималиев тайинланган.

Маълумот учун, Одилбек Қосималиев 1960 йилнинг 1 декабрда Иссиқкўл вилоятининг Туп туманидаги Долон қишлоғида туғилган. У 1984 йилда Ленинград молия-иқтисодий институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У фаолиятини 1984 йилда Қирғизистон Давлат режаси Иқтисодиёт институти кичик илмий ходими сифатида бошлаган. Турли вақтларда давлат органларида турли лавозимларни эгаллаган. 2015-2018 йилларда Молия вазирлигини бошқарган, 2022 йилда ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Оқилбек Жапаров ҳукумат Одилбек Қосималиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг