Қирғизистонда ўзбекистонлик ҳайдовчи ЙТҲга учради. Қурбон бор
Crime
−
18:17 1086 1 minute
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Ўш–Раззоқов автомобиль йўлининг 183-километрида, Оқ-Турпак қишлоқ округининг Минг-Чинор қишлоғи яқинида юз берган. Cobalt ва Tico автомобиллари тўқнашган.
Cobalt автомобилини 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси, Tico машинасини эса Қадамжой туманида яшовчи 43 ёшли эркак бошқарган. Тўқнашув оқибатида Tico йўловчиси, 36 ёшли Қадамжой тумани фуқароси воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчилардан бири Боткен вилояти бирлашган шифохонасига олиб борилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат Қадамжой тумани Ички ишлар бўлимининг электрон ҳисоб журналига қайд этилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All01 November
01 November